??????? Elektron kutubxona Galereya
Maxsus imkoniyatlar


O'ZBEKISTON DAVLAT JISMONIY TARBIYA VA SPORT UNIVERSITETI

Bosh menyu
Mobil ko'rinish
Ma'naviyat va ma'rifat bo'limi
Axborot ta'lim portali


Elektron akademiya


Usport.uz
Utube.uz


Fikr.uz


Tanlov.uz


Ob-havo
Kalendar
«    May 2019    »
DuSeChPaJuShYa
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
O'zDJTSU » Yangiliklar » Оғир атлетика бўйича халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари

Оғир атлетика бўйича халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари


Sana: 15-05-2019, 16:24       Ko'rishlar soni: 27       Chop etish

 

   Бугунги кунда университетнинг “Оғир атлетика, велоспорт, от спорти назарияси ва услубияти” кафедраси томонидан халқаро алоқаларни ривожлантириш, хорижий давлатлардаги энг илғор таълим муассасаларидан ўқув жараёнига вакилларни жалб этиб, профессор-ўқитувчи ва талабалар билан соҳа бўйича тажриба алмашиш, шунингдек, хорижий давлатлардаги фан, таълим, жисмоний тарбия ва спорт  соҳаларидаги тизимни хар томонлама ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

   2018 йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети билан Костанай давлат педагогика университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Мазкур англашув меморандуми доирасида қатор илмий-амалий анжуманлар ташкил этилмоқда. Жорий йилнинг 14 май куни Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси билан ҳамкорликда университет манежининг оғир атлетика залида  илмий-амалий семинар ҳамда маҳорат дарс (мастер класс)лари ўтказилди.

   Тадбирда оғир атлетика бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси, Қозоғистонда хизмат кўрсатган спорт мураббийи, Осиё оғир атлетика федерациянинг илмий-услубий қўмитаси аъзоси, оғир атлетика бўйича халқаро тоифадаги ҳакам, Костанай давлат педагогика университетининг Туризм ва спорт, жисмоний тарбия назарияси ва амалиёти кафедраси катта илмий ходими, педагогика фанлари доктори Иван Павлович Сивохин иштирок этди.

   Куннинг биринчи ярмида меҳмонни Университет ректори, профессор Маҳмуджон Рустамович Болтабаев қабул қилди. Учрашув давомида келажакда амалга ошириладиган устувор вазифалар муҳокама этилиб, зарур тавсиялар ва тегишли хулосаларга келинди.

Шундан сўнг олим иштирокида профессор-ўқитувчилари ҳамда ёш олим (докторант ва магистрант)ларга амалий семинар ташкил этилди. Куннинг иккинчи ярмида оғир атлетика бўйича Ўзбекистон ва Қозоғистон миллий терма жамоалари спортчилари, Университет терма жамоаси, шунингдек, пауэрлифтинг (паралимпия) бўйича терма жамоа спортчилари билан амалий семинар машғулотлари ҳамда маҳорат дарси (мастер класс) ўтказилди.

   Тадбир сўнгида семинар натижалари юзасидан методик тавсияномалар ишлаб чиқилиши белгиланди. Мазкур тадбирнинг назарий қисми 15 май куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида “Олий спорт ютуқларини ривожлантиришнинг долзарб муаммолари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман сифатида давом этади. Ушбу анжуманда:

- спортчиларни тайёрлаш тизимида педагогик-психологик муаммолар; 

- иқтидорли спортчиларни саралаш ва тайёрлаш тизими;

- ўсмирлар Олимпия ўйинларига спортчиларни тайёрлашда
илмий-услубий ёндашув;

- миллий терма жамоаларни мусобақаларга тайёрлашда инновацион педагогик технологияларни қўллаш;

- юқори тоифали спортчиларни тайёрлашда тиббий-биологик таъминотининг замонавий технологиялари каби масалалар муҳокама этилиши режалаштирилган.

   Анжуманда Россия Олимпия қўмитасининг Инновацион маркази директори Сергей Зоткин ҳамда марказнинг спорт илм-фани бўйича директори Ирина Зеленкова, Қозоғистон Республикасининг Костанай Давлат педагогика университетининг илмий ходими, педагогика фанлари доктори И.Сивохин ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт мураббийи, Осиё оғир атлетика федерациянинг илмий-услубий қўмитаси аъзоси, оғир атлетика бўйича халқаро тоифадаги ҳакам Университетимизнинг “Оғир атлетика, велоспорт, от спорти назарияси ва услубияти” кафедраси мудири, профессор Р.Маткаримов ўз илмий маърузаси билан қатнашади.

Тадбирда спорт турлари бўйича федерация вакиллари, Ўзбекистон миллий терма жамоалари мураббийлари, республика олий спорт маҳоратлари ҳамда ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатлари директорлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиши кўзда тутилган.

 

   Жорий йилнинг 16 май куни эса тадбирнинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон оғир атлетика федерацияда терма жамоа мураббийлари билан илмий-амалий семинарлар ўтказилиши режалаштирилган.




2018 yil
Faol tadbirkorlik, innovatsion g'oyalar va texnologiyalarni qo'llab-quvvatlash yili
Ishonch telefoni
+99870 717-17-76
Soat 9:00 dan 18:00 gacha

Murojaatlar
79 ta murojaat kelib tushdi
76 ta murojaat hal qilindi
3 ta murojaat ko'rilish jarayonida
Elektron qabulxona
E-Xujjat
Foydali manbalar
So'rov
Interaktiv xizmatlarga baho bering
Juda zo'r
Yaxshi
Yomon emas