(370) 717-17-76
O'ZBEKISTON DAVLAT JISMONIY TARBIYA VA SPORT UNIVERSITETI
КАТТА ҲАЁТГА ИЛК ҚАДАМ ОСТОНАСИДАГИ УНИВЕРСИТЕТ БИТИРУВЧИЛАР КЕЧАСИ ХУСУСИДА

Университетимизда жорий йилнинг 5 июль куни “Битирувси -2019” битирувчиларни катта йўлга кузатиш тадбири ташкил этилди. Тадбирда университет ректори М.Болтабаев сўзга чиқиб, 2018/2019 ўқув йили битирувчиларига келгуси ишларида омадлар тилади. Тадбирда битирувчилар келажакдаги фаолиятларида амал қилиши лозим бўлган ишлар ҳусусида қасамёд қабул қилди. Шундан сўнг университет профессорлари Т.Усмонходжаев, А.Иловлар ва битирувчи талабаларнинг ота-оналари сўзга чиқиб, битирувчи талабаларга жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолиятларида каттадан катта зафарлар, оилавий ҳаётларида мувофаққиятлар тилади. Тадбир давомида битирувчи талабаларга дипломлар топширилди. Тадбир охирида меҳмон санъаткорлар ўзларининг чиқишлари билан иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.