Qidirish:
 
ТАЭКВОНДО СПОРТ ТУРИ РИВОЖИ БЎЙИЧА ЯНА БИР МУҲИМ ҚАДАМ
Kecha, 19:46 | Ko'rishlar: 5

Университетимизга жорий йилнинг 21 май куни Корея давлатининг Сежонг махсус ўзини-ўзи бошқариш шаҳар таэквондо ассоциацияси президенти доктор Ким Ёнг Ин ташриф буюрди. Кореялик меҳмонни университет ректори Болтабаев Махмуджон Рустамович кутиб олди. Ташриф чоғида томонлар ўзаро ҳамкорлик масалалари, университетимизда таэквондо спорт турини ривожлантириш бўйича таклиф мулохазалар билдирилди. 

Batafsil
ҲАМКОРЛИК САРИ ДАДИЛ ҚАДАМ
Kecha, 19:08 | Ko'rishlar: 8

Университетимизга жорий йилнинг 21 май куни Белоруссия давлат жисмоний тарбия университети “Спорт ўйинлари” кафедраси мудири, педагогика фанлар номзоди Акулич Людмила Ивановна ташриф буюрди. Меҳмонни университет ректори, профессор М.Болтабаев кутиб олди. Л.Акулич ташрифи давомида университет профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшларга “Тенденции развития современного волейбола”, “Специальная физическая подготовка волейболистов на разных этапах тренировочного процесса”, “Педагогический контроль специальной физической подготовленности квалифицированных волейболистов” мавзуида маъруза ўқиди.

Batafsil
ҲАМКОРЛИК МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА
Kecha, 16:18 | Ko'rishlar: 5

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида шу йилнинг 19-22 май кунлари Россия Федерациясининг Поволжск давлат жисмоний тарбия, спорт ва спорт академияси илмий ишлар ва халқаро фаолият бўйича проректори, п.ф.д., профессор Зотова Фируза Рахматулловна университетимизга ташриф буюрди.

Batafsil
ДЎСТЛИК ВА АҲИЛЛИК МУСОБАҚАСИ
Kecha, 15:53 | Ko'rishlar: 7

 “Гандбол, теннис, бадминтон назарияси ва услубияти” кафедраси томонидан “ГАНДБОЛ” бўйича ўғил ва қиз талабалар ўртасида мусобақа ўтказилди. Мусобақа натижасига кўра йигитлардан, 1-ўрин 18/05, 2-ўрин 17/05, 3-ўрин 16/05 гурухларга,  қизларда 1-ўрин 18-05, 2-ўрин 16-05, 3-ўрин 15-05 гурухларига насиб этди.

Batafsil
УНИВЕРСИТЕТИМИЗ ОЛИМЛАРИ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАНДА
20-05-2019, 11:37 | Ko'rishlar: 16

Жорий  йилнинг 15 май куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида “Олий спорт ютуқларини ривожлантиришнинг долзарб муаммолари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 

Batafsil
СПОРТИМИЗ МАЛИКАЛАРИ
18-05-2019, 16:00 | Ko'rishlar: 31

2019 йил 17 май куни Кўпкураш спорт турлари факультети талаба-қизлари  ўртасида  “СПОРТИМИЗ МАЛИКАЛАРИ”кўрик-танлови ўтказилди. Танловда талаба-қизлар 4 шарт бўйича ўзаро беллашдилар.Университетимиз ёшлари,  талаба-қизлари орасида истеъдодини кашф этиш 

Batafsil
ИЛМИЙ ИЗЛАНИШ ЙЎЛИДА
18-05-2019, 15:44 | Ko'rishlar: 17

Университетимизнинг 3-босқич докторанти п.ф.н. Дадабаев Одилжон Жалолитдинович Адигей давлат университети эргономик биомеханика лабораторияси мудири А.Г.Заболотнийнинг таклифига биноан илмий-тадқиқот ишлари бўйича керакли адабиётлар билан танишиш, эргономик биомеханика лабораториясида спортчиларда биомеханик таҳлил ўтказиш мақсадида (2019 йил 14 – 24 май) Майкоп шаҳридаги Адигей давлат университети (Россия Федерацияси, Адигей Республкаси)га малака оширишга юборилди. 

Batafsil
Оғир атлетика бўйича халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари
15-05-2019, 16:24 | Ko'rishlar: 28

 2018 йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети билан Костанай давлат педагогика университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Мазкур англашув меморандуми доирасида қатор илмий-амалий анжуманлар ташкил этилмоқда. Жорий йилнинг 14 май куни Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси билан ҳамкорликда университет манежининг оғир атлетика залида  илмий-амалий семинар ҳамда маҳорат дарс (мастер класс)лари ўтказилди.

 

 

 

Batafsil
ХОТИРА-МУҚАДДАС, ХОТИРА- АЗИЗ
15-05-2019, 16:10 | Ko'rishlar: 15

2019 йил 13-май куни университет фаоллар залида яккакураш спорт турлари факултети  “Хотира- муқаддас, хотира-азиз” мавзусида тадбир ўтказди. Тадбирга таклиф этилган Иккинчи жаҳон  уруши қатнашчилари Василий Жучков ва Николай Кудинов уруш йилларининг аччиқ хотираларини ёд олиб, бугунги серфайз, хотиржам ҳаётимиз, халоватли кунларимиз учун шукроналар келтирдилар. 

Batafsil
ҲАМКОРЛИК МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА
15-05-2019, 16:00 | Ko'rishlar: 20

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2019 йил  19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилишда  ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббус илгари сурилган эди. 

Batafsil