(370) 717-17-76
O'ZBEKISTON DAVLAT JISMONIY TARBIYA VA SPORT UNIVERSITETI

SPORT BOSHQARISH VA KASBIY FANLAR FAKULTETI

 

ФАКУЛЬТЕТ ТАРИХИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368 сонли фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 3 майдаги 331-сонли қарори асосида 2018 йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти негизида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан университетнинг ташкилий тузилмаси шакллантирилиб, унинг таркибий қисми бўлиб янги ташкил этилган “Спортни бошқариш ва касбий фанлар” факультети ҳисобланади. Унга и.ф.н., доцент И.А. Ахмедов раҳбарлик қилиб келмоқда.

Факультетга 6 та кафедралар бириктирилган. Булар: “Спорт менежменти ва иқтисодиёти” кафедраси,“Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти” кафедраси, “Паралимпия спорт турлари” кафедраси, “Спорт психологияси ва педагогика” кафедраси, “Тиббий-биологик фанлар” кафедраси ҳамда “Гимнастика спорт турлари назарияси ва услубияти” кафедралари.

 

ФАКУЛЬТЕТДАГИ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ 

Бакалавр кундузги бўлим 4 йиллик 

Бакалавр сиртқи бўлим 5 йиллик Спорт фаолияти:

5610800  Жисмоний тарбия ва спорт менежменти

5610500  Спорт фаолияти (Гимнастика)

5112300  Мактабгача ва бошланғич жисмоний тарбия ва спорт таълими

5210200  Психология (спорт)

5111000  Касбий таълим

 

ФАКУЛЬТЕТ КОНТИНГЕНТИ

Факультетда жами бўлиб 947 нафар талаба тахсил олади. Жумладан, кундузги бўлимда 741 нафар, сиртқи бўлимда 206 нафар.

 

Dekan

Dekan, iqtisod fanlari nomzodi, dotsent
Axmedov Ikrom Akromovich
Qabul kunlari seshanba - juma: 14:00 - 17:00
(98) 125-13-26

Dekan muovuni

O'quv ishlari bo'yicha dekan muovini, o'qituvchi
Alqarov Umar Qobilovich
Qabul kunlari dushanba – payshanba: 14:00 - 17:00
(97) 713-46-44
Sport va yoshlar masalalari bo'yicha dekan muovini, katta o'qituvchi
Mamatqulov Muhammadjon Tohirovich
Qabul kunlari chorshanba – shanba: 14:00 - 17:00
(90) 350-10-71