??????? Elektron kutubxona Galereya
Maxsus imkoniyatlar


O'ZBEKISTON DAVLAT JISMONIY TARBIYA VA SPORT UNIVERSITETI

Bosh menyu
Mobil ko'rinish
Ma'naviyat va ma'rifat bo'limi
Axborot ta'lim portali


Elektron akademiya


Usport.uz
Utube.uz


Fikr.uz


Tanlov.uz


Ob-havo
Kalendar
«    Aprel 2019    »
DuSeChPaJuShYa
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
O'zDJTSU » Материалы за Aprel 2019 года

ТАЛАБАЛАРИМИЗ -ОСИЁ ЧЕМПИОНИ


Sana: 30-04-2019, 08:07       Ko'rishlar soni: 28

Жорий йилнинг 19-26 апрель кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада иштирок этган боксчиларимиз 4 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритишди. Осиё биринчилигида университетимиз талабаси 69 кг вазн тоифасида Бобоусмон Ботуров олтин медал, 91кг оғирликда иштирок этган Санжар Турсунов кумуш медалини,битирувчи талабаларимиздан вазни 49кг бўлган Нодир Мирзахмедов  ҳамда +91кг вазнда иштирок этган Баҳодир Жалолов   Осиё чемпиони бўлишди.



УНИВЕРСИТЕТИМИЗДА ГИЁҲВАНДЛИК ВА НАРКОТИК МОДДАЛАР ТАРҚАЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН ПРОФИЛАКТИК ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ


Sana: 27-04-2019, 16:01       Ko'rishlar soni: 30

Жорий йил 22 апрель куни университет фаоллар залида талаба-ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ва наркотик моддалар тарқалишини олдини олишга қаратилган профилактик тадбир ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш ахборот–таҳлил миллий маркази масъул ходими Ф.Гаиров иштирок этиб, мамлакатимизда гиёҳвандлик ва наркотик моддалар тарқалишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунчиликка киритилаётган ўзгартиришлар ҳамда уларнинг музмуни хусусида иштирокчиларга маълумотлар берди.



УНИВЕРСИТЕТДА “ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ, СПОРТ НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИ” ФАНИДАН РЕСПУБЛИКАСИ ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ I БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ


Sana: 25-04-2019, 15:38       Ko'rishlar soni: 32

Жорий йилнинг 22-23 апрель кунлари “Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва амалиёти” фанидан Республикаси фан олимпиадасининг I босқичи 4 та турда ўтказилди. Мазкур фан олимпиадасида университетда таҳсил олаётган талаба-ёшлардан 32 нафари иштирок этди. 4 тур натижаларига кўра биринчи ўринни Яккакураш спорт турлари факультети 16/29 гуруҳ талабаси Абдурахмонова Мехрибон Абдумалик қизи 330 балл тўплаган ҳолда эгаллади ҳамда иккинчи босқичга йўлланмани қўлга киритди.



КИТОБ ВА КИТОБХОНЛИК САОДАТИ


Sana: 25-04-2019, 14:34       Ko'rishlar soni: 42

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети  “Спортни бошқариш ва касбий фанлар” факультетида давом этаётган “Факультетнинг энг фаол китобхони” кўрик-танлови, талаба-ёшларимизнинг ўртасида китоб мутоаласи ва китобхонлик маданиятини ошишига муносиб ҳисса қўшмоқда. 24 апрель куни тадбирни 18-53 гуруҳ талабалари тамонидан атоқли адибимиз, ўзбек романчилигини асосчиси Жулқунбой таҳаллуси билан қалам тебратган Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” асарини тақдимоти бўлиб ўтди.



Universitet Yoshlar ittifoqining 35 nafar faol talabasi O’zbekiston Yoshlar Ittifoqi tomonidan moddiy qoʻllab-quvatlandi


Sana: 25-04-2019, 13:51       Ko'rishlar soni: 38

Chirchiqdagi Yoshlar markazida Toshkent viloyatida joylashgan Oliy taʼlim muassasalarida tahsil olayotgan Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi faol aʼzolari boʻlgan talab-yoshlarni bir yillik kontrakt summasining 35 foiz miqdoridagi toʻlovlarni toʻlab berish va sertifikatlarni tantanali topshirish marosimi boʻlib oʻtdi.



УНИВЕРСИТЕТИМИЗ КОШИДА РЕАБИЛИТАЦИЯ МАРКАЗИНИ ОЧИШ УЧУН МУЗОКАРАЛАР


Sana: 23-04-2019, 14:20       Ko'rishlar soni: 56

Жорий йилнинг 22 апрел куни университет ректори Болтабаев Махмуджон Рустамович Хитой Халқ Республикаси делегацияси Қин Веи “AVIC INTL” компанияси директори ўринбосари, Тан Чао бош мутахассис, Хинг Менг Шарқий Европа ва Марказий Осий бўйича вакили, Жианг Бовен лойиҳа менежери, Лиу Лиан Ўзбекистондаги вакили билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети қошида спортчиларга ихтисослаштирилган реабилитация марказини очиш тўғрисида музокаралар олиб борилди.



МУНОСИБ МУКОФОТ


Sana: 18-04-2019, 11:59       Ko'rishlar soni: 51

Ўзбекистон   давлат жисмоний  тарбия ва спорт университети фаолиятини тубдан яхшилаш, салоҳиятли кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабаларни хорижда ўқиш, ўрганиш ва тажриба алмашинув  механизмини  такомиллаштириш,  илғор тажриба,  малака,  кўникма ва салоҳиятга эга бўлган  хориж мутахассисларини жалб этиш асносида жисмоний тарбия ва  спортнинг оммавийлигини ошириш, халқаро таълим муассасалари билан  мустаҳкам  алоқаларни  кучайтириш масалалари  университет ректори, профессор Болтабаев  Маҳмуджон Рустамович саъй-ҳаракати билан янги поғонага кўтарилди.



Фан Олимпиадаси


Sana: 16-04-2019, 09:58       Ko'rishlar soni: 50

 Ўзбекистон давлвт жисмоний тарбия ва спорт университетида талабалар ўртасида фан олимпиадаси бўлиб ўтмоқда. Рус тили фанидан университет талабаларининг ўратсида ўтказилган олимпиада натижалари.



НАВРЎЗ БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ


Sana: 13-04-2019, 12:51       Ko'rishlar soni: 67

Бугун университетда Наврўз баҳор байрами нишонланди. Ҳар бир факультет спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди, Наврўз сайли уюштирилди.  Мусобақа ғолиблари тақдирланди. Байрамга университетнинг халқаро ҳамкорларидан педагогика фанлари доктори, профессор П.Ф.Лесгафт номидаги Санкт Петербург жисмоний тарбия, спорт ва сиҳат ва саломатлик университети Президенти  Владимир Ульянович Агеевецнинг ташрифи  байрам кайфиятига кўтаринки руҳ бағишлади. 



БАДИИЙ АДАБИЁТЛАР ЯРМАРКАСИ


Sana: 12-04-2019, 18:06       Ko'rishlar soni: 54

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги  “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида





2018 yil
Faol tadbirkorlik, innovatsion g'oyalar va texnologiyalarni qo'llab-quvvatlash yili
Ishonch telefoni
+99870 717-17-76
Soat 9:00 dan 18:00 gacha

Murojaatlar
79 ta murojaat kelib tushdi
76 ta murojaat hal qilindi
3 ta murojaat ko'rilish jarayonida
Elektron qabulxona
E-Xujjat
Foydali manbalar
So'rov
Interaktiv xizmatlarga baho bering
Juda zo'r
Yaxshi
Yomon emas